26.09.2024 20:10
938
Теглар
Ўзбекистонлик пара велоспортчи тарихда илк бор жаҳон чемпионатида совриндор бўлди

Швейцариянинг Цюрих шаҳрида Пара велоспорт бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Т11 классида 11 км масофага ўтказилган вақт пойгаси беллашувларида иштирок этган ўзбекистонлик Азиз Атахўжаев 20 дақиқа 30 сония натижа билан маррага учинчи бўлиб етиб келди ва бронза медалини қўлга киритди.

Эътиборлиси, Атахўжаев Ўзбекистон пара велоспорти тарихида жаҳон чемпионатида совриндор бўлган биринчи спортчига айланди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар