26.09.2024 14:54
1433
Теглар
Трент: «Совринлар— асосий омил. Камида шу мавсум «Ливерпул» футболчиси бўлишни хоҳлайман»

Трент Александер-Арнолд «Ливерпул»даги келажаги ҳақида гапирди. 

25 ёшли ҳимоячининг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум сўнгида ниҳоясига етади. 

«Тўғрисини айтсам, энг муҳими — совринлар. Мен кубоклар ютишни хоҳлайман.

Ғалабалар ва чўққиларни забт этишга интилиш мени жуда руҳлантиради. Бу, эҳтимол, асосий омил. Агар сизда ғолиблик шахсияти бўлса, ғалаба қозониш учун ҳамма нарсага тайёр бўласиз — бу сизни ҳаракатга келтиради.

Мен 20 йилдан бери шу клуб тизимидаман. Шартномамни 4-5 марта янгиладим ва уларнинг ҳеч бири омма олдида муҳокама қилинмади. 

Шуни айта оламан: камида шу мавсумда «Ливерпул» футболчиси бўлишни хоҳлайман», — деди Александр-Арнолд. 

Аввалроқ Англия миллий жамоаси футболчисига Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар