26.09.2024 17:03
1436
Теглар
Қозоғистон Халқаро бокс ассоциациясини (IBA) тарк этади

Қозоғистон бокс федерацияси IBA аъзолигидан чиқиб, янги ташкил этилган Халқаро бокс федерациясига (World Boxing) аъзо бўлмоқчи. Бу Лос-Анжелес–2028 олимпиадасида иштирок этиш истаги билан боғлиқ.

Фото: AFP

Қозоғистон бокс федерацияси Лос-Анжелес – 2028 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиш мақсадида Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) аъзолигидан чиқиб, янги ташкил этилган Халқаро бокс федерациясига (World Boxing) аъзо бўлмоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон бокс федерацияси президенти Шахмурат Муталип маълум қилди.

«Ҳозир боксни Олимпия ўйинлари дастурида сақлаб қолиш масаласи ХОҚ даражасида муҳокама қилинмоқда. Биз боксни Олимпиада оиласида сақлаб қолиш учун барча мамлакатлар билан ҳамкорликка тайёрмиз. Бу қарор бокснинг кейинги ривожланишига таъсир қилишига ишонамиз. Бутунжаҳон бокс бўйича Олимпия комиссияси раиси, Қозоғистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Геннадий Головкин билан учрашувда маҳаллий боксни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди», деди мулозим.Қайд этилишича, бу қарор маҳаллий боксчиларнинг олимпия келажаги билан бевосита боғлиқ.

2023 йил апрел ойида Германия, Буюк Британия, Нидерландия, Филиппин, Швеция ва Қўшма Штатлар вакиллари янги халқаро федерация — World Boxing ташкил этилганини эълон қилишди. Шунингдек, улар «бошқарув ва ҳалоллик» билан боғлиқ муаммолар туфайли IBA аъзолигидан чиқишини эълон қилди.

Шунингдек, 10 та мамлакат Тошкентда бўлиб ўтган IBA жаҳон чемпионатини бойкот қилди. Кейинроқ IBA еттита миллий бокс федерацияси фаолиятини тўхтатганини эълон қилди.

ОАВ маълумотларига кўра, айни дамда IBA қирққа яқин иштирокчидан айрилган. Осиё Бокс Конфедерацияси (ASBC) ҳам ноябр ойида IBA аъзолигидан чиқиш масаласи бўйича йиғилиш ўтказади.

Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва IBA ўртасидаги можаро бир неча йиллардан бери давом этмоқда. ХОҚ ҳатто боксни Лос-Анжелес-2028 Олимпиадаси дастурига киритмаслиги ҳам мумкин.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар