26.09.2024 12:49
1287
Теглар
Флик «Хетафе» билан баҳсдан сўнг: «Қийин бўлди. Биз вазиятимиздан фойдаландик, рақиб эса йўқ»

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Ла Лига 7-туридан ўрин олган «Хетафе»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Хетафе»га қарши қийинчиликка дуч келиш — нормал ҳолат. Улар яхши ҳимояланишади, лекин мен жамоамдан жуда фахрланаман. Футболчиларим 90 дақиқа курашишди. Мухлислар бизга кераклигини билишганидан ҳам хурсандман. 

Баъзида шундай ўйинлар бўлиб туради, лекин бизда имконият бўлди ва ундан унумли фойдаландик, рақиб эса ўз вазиятидан гол уролмади. 

Улар ҳимояда жуда яхши ва зич ўйнашди, бизга осон бўлмади. Баъзан бизда комбинацияларда тезлик етарли эмасди. Лекин керакли голни урдик.

Ямал ажойиб ишларни қилади ва мухлисларга ёқади, бу трибуналарда сезилади. Бу — унинг ўйин услуби ва, менимча, у каби футболчиларни ҳимоя қилиш керак — бунинг учун майдонда ҳакамлар бор. Умид қиламанки, ҳакамлар уни ҳимоя қилишади», — деди каталонияликлар устози Movistar эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар