25.09.2024 14:49
1548
Теглар
«Шоҳ Алам» стадиони портлатилди. Ўзбекистон Осиё кубоги-2007да ушбу ўйингоҳда Хитойни мағлуб этганди

Малайзиядаги 80 минг томошабинга мўлжалланган «Шоҳ Алам» стадиони бузиб ташланмоқда.

Стадионни демонтаж қилишда портловчи моддалардан фойдаланилмоқда. 1994 йилда қурилган «Шоҳ Алам»ни бир неча бор реконструкция қилишга ҳаракат қилишган. Бироқ 2020 йилда стадион авария ҳолатида деб топилган.

Бузиш ишлари жорий йилнинг июлида бошланганди. Стадион 2025 йил ўрталарида тўлиқ демонтаж қилиниши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси учун бу стадион бегона эмас. 2007 йилги Осиё кубогида миллий жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб борган ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўшанда жамоамиз голларига Максим Шацких, Темур Кападзе ва Александр Гейнрих муаллифлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар