25.09.2024 13:47
769
«Севиля» бош мураббийи билан шартномани узайтирди

«Севиля» бош мураббийи билан шартномани 2027 йилгача узайтирди.

50 ёшли Хавиер Гарсия Пимента июн ойида жамоани қабул қилиб олганди. У аввал «Барселона» тизимида (2006 йилдан 2021 йилгача) ва «Лас-Палмас»да ишлаган. 

Дастлаб мутахассис билан 2 йиллик шартнома имзолангани хабар қилинганди. Энди келишув яна бир мавсумга узайтирилди. 

Бу мавсумда «Севиля» 7 ўйинда 8 очко тўплаб, Ла Лига турнир жадвалида 12-ўринда бормоқда. Жамоа 7-турда «Валядолид»дан устун келди (2:1). 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар