25.09.2024 20:32
3979
Теглар
Камолиддин Тожиев 6:0дан кейин: «Шацких қачон қайтади? Буни шифокорлардан сўраш керак»

«Пахтакор» - «Олимпик» (6:0) учрашувидан кейин шу куни амалдаги чемпион жамоани мураббий сифатида майдонга бошлаб тушган Камолиддин Тожиев матбуот анжуманида иштирок этди.

«Йигитлар ўйин учун берилган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Шу боис ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Ўйин бошида майдонга бироз мослаша олмадик, 20-дақиқалардан кейин тўлиқ мослашдик. Йигитлар ўз савияларини кўрсатишди. Бунинг учун уларга раҳмат.

Максим Шацких? Унинг соғлиғи яхши эмас, шу боис бугунги ўйинда иштирок эта олмаяпти.

Шацких қачон қайтиши мумкин? Буни шифокорлардан сўраш керак, бу савол бўйича менда маълумот йўқ», - дея Камолиддин Тожиевнинг фикрларини келтиради Tribuna.uz сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар