24.09.2024 08:19
5053
Винисиусга «Олтин тўп»ни олишини хабар беришди. Nike футболчига «олтин бутса» ҳам тайёрлаб бўлди

Винисиус Жуниор «Олтин тўп»ни қўлга киритади.

Маrca хабарига кўра, бразилиялик вингерга 28 октябр куни Париждаги Шаттл театрида бўлиб ўтадиган тантанали маросимда 2023/24 йилги мавсум учун дунёнинг энг яхши футболчисига аталган France Football мукофотини олишини аллақачон хабар беришган. 

Ўтган мавсумда Винисиус «Реал» билан Ла Лига, Чемпионлар Лигаси ва Испания суперкубогида ғолиб чиқди. У 49 та ўйинда 13 та голли узатмани амалга оширди ва 26 та гол урди, жумладан ЕЧЛ финалида тўп киритди ва «Барселона»га қарши Испания суперкубогида ҳет-трикка эришди. 

Nike компанияси Виниcиусга «Олтин тўп» топширилганидан икки кун ўтиб Мадриднинг асосий кўчаси Гран-Виада дўкон очади. 24 ёшли футболчи учун олтин бутсалар тайёрлаб қўйилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар