24.09.2024 23:33
2022
Теглар
«Порту» – Европа лигаси фаворити, «Рома» ва «МЮ» даъвогарлар қаторида ёнма-ён

Европа лигаси янги мавсуми стартидан олдин Opta Sports суперкомпютери турнир ғолиби бўлиш учун асосий фаворитлар рейтингини тузди.

Унга кўра, «Порту» мусобақа чемпионлиги учун асосий фаворит сифатида баҳоланган. «Атлетик» ва «Славия Прага» учликка киритилган бўлса, «Тоттенҳэм, «Рома» ва «МЮ» 4-6-ўринларда қайд этилган. «Юнайтед»нинг Европа лигаси ғолиби бўлиш имконияти 7,1 фоизга баҳоланган.

Европа лигаси-2024/25 мавсуми асосий фаворитлари (Opta талқини):

1. «Порту» – 17,8%.

2. «Атлетик» – 10,9%.

3. «Славия» Прага – 9,6%.

4. «Тоттенҳэм» – 8,6%.

5. «Рома» – 8,2%.

6. «Манчестер Юнайтед» – 7,1%.

7. «Лацио» – 6,1%.

8. «Галатасарой» – 5,2%.

9-10. «Реал Сосиедад» – 3,6%.

9-10. «Айнтрахт» – 3,6%.

Маълумот учун, «Динамо Киев», «Ференцварош» ва «Лудогорец»нинг ғолиб бўлиш учун имконияти энг паст (0,1%) баҳоланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар