24.09.2024 08:49
4520
Ҳоланд норвегиялик машҳур спортчилар рейтингида 6-ўринни эгаллади, Эдегор иккинчи

TV2 Sport канали норвегиялик спортчиларнинг мамлакат аҳолиси орасида машҳурлигини акс эттирувчи статистик маълумотларни очиқлади.

Энг машҳур спортчилар рейтингида биринчи ўринни Токио олимпиaдасида 400 метрга тўсиқлар оша югуриш бўйича чемпион Карстен Варҳолм эгаллади.

Қизиғи, жаҳон футболи юлдузи, «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд рўйхатда 6-ўриндан жой олган. «Арсенал» сардори Мартин Эдегор эса 2-поғонада.

Норвегиялик энг машҳур спортчилар рўйхати: (топ-10)
1. Карстен Вархолм — 35%
2. Мартин Эдегор — 25%
3. Йоҳаннес Бё — 20%
4. Биргит Скарштейн — 19%
5. Маркус Рут — 17%
6. Эрлинг Ҳоланд — 17% 
7. Йоҳаннес Клебо — 16%
8. Якоб Ингебригтсен — 16%
9. Каспер Рууд — 13% 
10. Магнус Карлсен — 12%

Аҳоли ўртасидаги сўровнома Париж Олимпиадасидан кейин ўтказилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар