23.09.2024 09:45
12369
Тер Стеген қанча вақт ўйнай олмаслиги тахмин қилинди

Марк-Андре тер Стеген бу мавсумда бошқа майдонга тушмаслиги мумкин.

«Барселона» дарвозабони «Вилярреал»га қарши ўйинда (5:1) жароҳат олди. У ҳаводаги тўпни илиб олиш учун сакраб, майдонга ноқулай йиқилди. Уни замбилда олиб чиқиб кетишди.

Diario Sport хабарига кўра, тер Стеген 8 ой ёки ундан кўпроқ муддатга сафдан чиқиши мумкин.

AS'нинг таъкидланишича, 32 ёшли немиснинг тизза боғламлари шикастланган ва у 7 ойдан 8 ойгача ўйнамаслиги тахмин қилинмоқда.

Тер Стеген бу мавсумда Ла Лиганинг 6 та ўйинида қатнашди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар