23.09.2024 16:30
3915
Теглар
Ҳоланд Габриэлга нисбатан ножўя ҳаракати учун жазоланмайди

Эрлинг Ҳоланд «Арсенал» ҳимоячиси Габриэл Магаляэснинг бошига ортдан тўп отгани учун жазоланмайдиган бўлди.

АПЛ 5-туридаги «Манчестер Сити» — «Арсенал» баҳсининг (2:2) якунида мезбонлар Стоунзнинг голидан кейин ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг Ҳоланд тўпни дарвоза тўридан олиб чиқди ва уни ўгирилиб турган Габриэлнинг бошига отиб кетди.

Daily Mail хабарига кўра, ВАР ўйин давомида ушбу эпизодни кўриб чиқди ва ҳакамлардан ҳеч қандай ҳаракат талаб қилмади. Шу муносабат билан норвегиялик ҳужумчи ўйиндан кейин ҳам жазоланмайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар