23.09.2024 20:47
1297
Теглар
Дастлабки текширувлар Родрининг хочсимон пайлари узилганини кўрсатди – As

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родрининг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқиши мумкин.

«Манчестер Сити» футболчиси «Арсенал»га қарши ўйиннинг (2:2) 21-дақиқасида майдонни тарк этганди.

As хабарига кўра, дастлабки тиббий текширув натижалари испаниялик футболчининг хочсимон пайлари шикастланганини кўрсатган. Родри Манчестердар Мадридга йўл олиб, тўлиқ тиббий текширувдан ўтказилади. Шундан кейин шифокорлар унинг жароҳатига аниқ ташхис қўйишади.

Қайд этилишича, футболчининг хочсимон пайлари узилган бўлса, Родри қарийб 6-7 ойга сафдан чиқади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар