23.09.2024 10:59
2311
Артета: «Этиҳад»да дунёнинг энг кучли жамоасига қарши 56 дақиқа камчиликда ўйнаганимизнинг ўзи — мўжиза»

«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета АПЛ 5-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» (2:2) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Жамоа билан фахрланаман. Дунёнинг энг яхши жамоасига қарши қийин шароитда ўйнадик. 2:1 ҳисобида олдинда эдик, кейин яна бир воқеа бўлди, мен бу ҳақда гапирмасликни маъқул кўраман (Леандро Троссарнинг четлатилиши).

Одамлар нима деб ўйлаётгани мутлақо тушунарли. Баҳо бериш менинг ишим эмас. Менинг вазифам 56 дақиқа давомида омон қолиш учун ҳамма нарса қилишга уриниш эди. Қолганлари менинг ишим эмас, лекин бунақаси беш ўйинда икки марта содир бўлди. Буни дунёнинг энг яхши лигасида кўриш хавотир уйғотади.

Очиғи, «Этиҳад»да 56 дақиқа камчиликда ўйнаганимиз аллақачон мўъжизадир. Биз қилган иш ҳайратланарли», — дейди испаниялик мутахассис Sky Sports эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар