22.09.2024 16:31
2489
Теглар
«Рома» клуби жамоа бош директори истеъфога чиқарилганини эълон қилди

«Рома» клуби матбуот хизмати жамоа бош директори Лина Соулуку истеъфога чиқарилганини маълум қилди.

«Клуб Линага жамоа учун қийин даврдаги ўзаро ҳамкорликдаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва унинг кейинги фаолиятига омад тилайди», - дейилади клуб хабарида.

La Repubblica хабарига кўра, Соулуку катта эҳтимол билан Даниэле де Россининг истеъфога чиқарилгани ортидан раҳбарият томонидан ишдан бўшатилган. Мураббийнинг 4-турдан кейиноқ истеъфога чиқарилиши Соулукунинг ташаббуси билан амалга ошгани айтилганди.

Аввалроқ, римлик мухлислар Де Россининг истеъфосидан норози бўлиб, ушбу раҳбар аёлни ижтимоий тармоқларда танқид қилиб, унга таҳдид қилишгач, Рим полицияси унинг уйи олдида ходимларни қўйишга мажбур бўлганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар