21.09.2024 14:42
1783
Теглар
Гундўған «Барса»даги фаолияти ҳақида: «Афсусланмайман. Қийин бўлди, соврин ютмадим, аммо орзум рўёбга чиқди»

Илкай Гундўған «Барселона»даги фаолиятини эслади. 

«Биласизми, мен у ерда муваффақиятли вақт ўтказдим, деб ўйлайман. Дунёнинг энг йирик жамоаларидан бирида ўйнадим. У болаликдаги орзумни рўёбга чиқарди — «Барса»нинг либосини кийдим. 

Балки одамлар ўтган мавсумга қараб, бизни ҳеч нарса ютмаган деб ўйлашар. Бу — ҳақиқат. Аммо қандай ўйин кўрсатганимизга қарасангиз, мавсум якунида 85 очкога эга бўлдик, бу аввалги чемпионлик мавсумидан атиги 3 очкога кам.

Бизни қийин рақиб – «Реал» қарши олди. Мен «Барселона»да ўйнашни шараф деб ҳис қилдим. Турли шароитларда, эҳтимол, ҳаммаси бошқача бўларди.

Бу қийин, лекин айни пайтда ажойиб тажриба бўлди. Шунинг учун ҳеч нарсадан афсусланмайман», — дейди «Ман Сити»га қайтган яримҳимоячи.

Эслатиб ўтамиз, германиялик футболчи Каталония клубида бир мавсум ўйнаб, соврин ютолмади ва яна АПЛга қайтди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар