20.09.2024 22:20
2497
Теглар
Хосе Венансио Лопес: «Ропиевнинг четлатилиши ўйинни буткул ўзгартирди. Мухлислардан узр сўрайман»

Футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионати 3-турида Ўзбекистон Коста-Рикага мағлуб бўлиб, турнирдаги иштирокини эрта якунлади.

Ўйиндан кейин миллий жамоамиз бош мураббийи Хосе Венансио Лопес мағлубият ва турнирдаги муваффақиятсизлик учун узр сўраб, бурилиш нуқтаси ҳақида гапирди.

«Ропиевнинг қизил карточка олиб, ўйиндан четлатилганидан кейин ўйин буткул ўзгарди. Мағлубият ва турнирдаги муваффақиятсизлик учун мухлислардан узр сўрайман», - дейди испаниялик мураббий ўйиндан кейин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1-турда Нидерландия билан 3:3 ҳисобини қайд этган бўлса, 2-турда Парагвайга (1:4), 3-турда Коста-Рикага (5:3) мағлуб бўлиб, гуруҳда сўнгги ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар