20.09.2024 11:42
986
Гасперини: «Арсенал» дурангга розидек ўйнади ва ўз жарима майдончасига қамалиб олди»

«Аталанта» бош мураббийи Жан-Перо Гасперини ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Арсенал» (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Албатта, афсусланадиган нарсалар бор, пеналти ҳар доим ажойиб имконият ва ўша пайтда олдинга чиқиш муҳим бўларди. Шунга қарамай, хурсанд бўлишимиз керак — рақибнинг савияси билан солиштирса, юқори даражада ўйнадик.

Давид Райянинг (пеналтини қайтарди) сейвлари ажойиб бўлди. Афсус, чунки бу Ретегининг жамоадаги энг яхши ўйини бўлса керак, у жуда кўп ҳаракат қилди ва голга лойиқ эди.

«Арсенал»га қойил қоламан. Улар бугун ҳужумда яхши ҳаракат қилмаган бўлишса ҳам, ўзларининг ишончлилигини ва уларни синдириш қийинлигини исботлашди. Бу ўйин бизни кучлироқ қилади, кўп нарсани ўргандик.

Охирги пайтларда яхши ўйинлар ўтказдик, аммо «Интер»га қарши баҳсда яхши ўйнамадик. Ҳеч бўлмаганда бугун шундай даражадаги рақибларга қарши ўйнашни ўргандик.

«Арсенал» худди дурангга розидек ўйнади ва биз кутилмаган натижага эришолмадик, чунки улар ўз жарима майдончасида қамалиб олишди.

Назаримда, бизда ғалаба қозониш учун рақибга нисбатан кўпроқ имконият бордек туюлди», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sport.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар