19.09.2024 10:51
1643
Индзаги: «Афсус. Ғалаба қозонишни хоҳлагандим. «Сити» ва «Реал»га қарши ўйинларда гол уриш қийин»

«Интер» бош мураббийи Симоне Индзаги ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» (0:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Йигитларни табрикладим, улар ажойиб ўйнашди. Айниқса, биринчи бўлимда гол уришимиз мумкин эди. Дербига уч кун қолганда «Сити»га қарши ўйнаш қийин, аммо тақвим шундай ва биз мослашишимиз керак. 

Охирги 30 метрда хотиржамроқ бўлишимиз керак, техника керак. Бизда техник томондан кучли ўйинчилар бор ва ҳужумларни якунлаш устида астойдил ҳаракат қиламиз.  Энг ҳужумкор жамоаларданмиз, лекин кўпроқ ишлашимиз керак.

«Сити» ва «Реал»га қарши ўйинларда ўзингни доим гол ура оладигандек ҳис қиласан, лекин бу ҳар доим қийин. Эсимда қолгани Торимийнинг имкониятлари ва Дармианнинг вазияти. Маттео Барелланинг пас сўраганини айтди. Афсус, ғалаба қозонишни хоҳлагандим, чунки улар 2018 йилдан бери ўз уйларида мағлуб бўлишмаяпти», — дейди италиялик мутахассис.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар