18.09.2024 16:30
1614
Теглар
ЖЧ-1990нинг энг яхши тўпурари Салваторе Скиллачи вафот этди

Бугун, 18 сентябр куни 1990 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлган италиялик Салваторе Скиллачи вафот этди.

ЖЧ-1990нинг энг яхши ўйинчисига айланган италиялик собиқ футболчи бир неча йилдан буён йўғон ичак саратони билан оғриб, касаллик билан курашаётганди. У 59 ёшда вафот этди.

Эслатиб ўтамиз, Скиллачи 1997 йилда фаолиятини якунлаганди. У фаолияти давомида «Ювентус» ва «Интер» сингари клублар шарафини ҳимоя қилиб, 1990 йилги турнирда Италия миллий жамоаси сафида бронза медалига эга чиққанди. Салваторе 6та гол муаллифига айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар