18.09.2024 11:19
972
Теглар
Слот: «Ливерпул» тўп билан қанчалик яхши муомала қилишини кўрсатди»

«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Милан»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Шундай стадионда туғилган кунни нишонлаш ва ғалаба қозониш ажойиб. Дастлабки беш дақиқа ҳақида бундай демаган бўлардим, лекин кейин ҳаммаси яхши ўтди.

Тўп билан қанчалик яхши муомала қилишимизни кўрсатдик. Юқори прессингни ва тажовузкор бўлишни ёқтирамиз, лекин ўз дарвозамиздан ҳужум бошлашни ва имкониятлар яратишни ҳам яхши кўрамиз», — деди нидерландиялик мутахассис Amazon Prime эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар