18.09.2024 12:41
4571
Теглар
«Рома» Де Россини истеъфога чиқарди

«Рома» бош мураббийи Даниэле де Россини истеъфога чиқарди.

Бу мавсумда Рим клуби А Серияда 4 та ўйинда бирорта ҳам ғалаба қозона олмади ва 3 очко билан турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турибди. 

41 ёшли мутахассис Жозе Моуринио ишдан бўшатилганидан сўнг январ ойидан бери «Рома» бош мураббийи сифатида ишлаб келаётганди. 

«Мавсум ҳали бошланғич босқичда эканини инобатга олган ҳолда, вазиятни имкон қадар тезроқ тўғрилаш учун жамоа манфаатини кўзлаб, қарор қабул қилинди.

Ўтган ойларда катта иштиёқ ва фидойилик билан қилган барча ишлари учун Даниэледан чин дилдан миннатдормиз. Бизнинг клуб ҳар доим унинг уйи бўлиб қолади», — дейилади «Рома» баёнотида. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар