18.09.2024 17:54
1293
Пиоли «Рома»га рад жавобини берди. У «Ан-Наср» бош мураббийига айланади

Рим клуби истеъфога чиқарилган Даниэле де Росси ўрнига Стефано Пиолини таклиф этмоқчи бўлиб, рад жавобини олди.

Corriere dello Sport хабарига кўра, Рим клуби раҳбарияти Россининг ўрнига Пиолини таклиф этиш устидан иш бошлаган. Аммо «Милан» собиқ устози римликлар таклифини рад этган.

Аввалроқ, инсайдер Фабрицио Романо Пиоли «Ан-Наср» бош мураббийи бўлишга розилик билдиргани ва томонлар келишувга эришишга яқинлиги ҳақида хабар берганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар