18.09.2024 02:32
5635
Теглар
Лига Кубоги. «МЮ» 7:0 ҳисобида ғалаба қозонди, уч футболчи дублга эришди

Англия Лига Кубогида 1/16 финалнинг бир қанча ўйинлари ўтказилди. 

«Манчестер Юнайтед» ўз майдонида 3-дивизион вакили «Барнсли»ни қабул қилиб, жавобсиз 7 та гол урди. Рэшфорд, Гарначо ва Эриксен дублга эришди. Аргентиналик футболчи икки ассистни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди. 

Шунингдек, «Брентфорд», «Саутҳэмптон» ва «Кристал Пэлас» ҳам 1/8 финалга йўл олди. «Эвертон» ва «Фулҳэм» серияда ютқазиб, турнирни тарк этишди. 

Англия Лига Кубоги. 1/16 финал. 17 сентябр

Манчестер Юнайтед Барнсли 7:0

Голлар: Рэшфорд (16, 58), Антони (35, пеналти), Гарначо (45+2, 49), Эриксен (81, 85). 

Манчестер Юнайтед — Байиндир, Магуайр, Эванс (де Лигт, 78), Коллиер, Далот (Мазрауи, 62), Каземиро, Угарте (Фернандеш, 62), Гарначо (Диалло, 84), Эриксен, Рэшфорд (Зиркзе, 62), Антони. 

Эвертон Саутҳэмптон 1:1

Пеналтилар серияси — 5:6.

Голлар: Дукуре (20) — Ҳарвуд-Беллис (32). 

Брентфорд Лейтон Ориент 3:1

Голлар: Карвалю (17), Дамсгор (26), Нёргор (45) — Купер (11). 

Престон Фулҳэм 1:1

Пеналтилар серияси — 16:15.

Голлар: Ледсон (35) — Нелссон (61). 

КПР Кристал Пэлас 1:2

Голлар: Филд (53) — Нкетиа (16), Эзе (64). 

Блэкпул Шеффилд Уэнсдей 0:1

Гол: Бернард (34). 

Сток Сити Флитвуд 1:1

Пеналтилар серияси — 2:1.

Голлар: Роуз (54) — Беннетт (90+1).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар