«Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Динамо Загреб»га (9:2) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«90 дақиқа муваффақиятли ўтди. Жамоа ўйиндан завқ олди, мухлислар ҳам. Биз Чемпионлар Лигасида ўз уйимизда жуда ўзгача оқшомни ўтказдик. Йигитлар учун хурсандман, ўзимиз хоҳлаган энергияни олишда давом этамиз.
Биздаги ўсишни баҳолашга ҳали эрта. Ўйиндан ўйинга ўтамиз. Ростини айтсам, бу менга ёқмоқда, лекин сентябрда соврин ютмайсиз. Ҳали қилишимиз керак бўлган ишлар кўп ва умид қиламанки, яхшиланишда давом этамиз. Жамоани олға силжитиш — менинг ишим.
Мюнхендаги финал мухлислар орзуси ва у билан яшаш керак. Менинг асосий вазифам — ҳар бир ўйинга куч ва ғалаба қозониш истагини тиклаш», — дея белгиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.