18.09.2024 22:13
3638
Теглар
Иван Юрич – «Рома» бош мураббийи

Италиянинг «Рома» клуби жамоанинг янги бош мураббийи номини эълон қилди.

Клуб расмий сайти хабарига кўра, Иван Юрич 2025 йилнинг 30 июн кунига қадар Рим клуби бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

49 ёшли хорватиялик мураббий 2019-2021 йилларда «Верона»ни бошқарган бўлса, сўнг «Торино» устози сифатида 2024 йилга қадар ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Рим клуби куни кеча Даниеле де Россини истеъфога чиқарди. «Рома» А Сериянинг дастлабки 4 ўйинида ғалаба қозона олмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар