18.09.2024 14:37
3450
Ибраҳимович «Милан»даги роли ҳақида: «Мен буюраман, қолганлар эшитади. Шер қайтса, мушуклар қочиб кетади»

Златан Ибраҳимович «Милан»даги роли ҳақида гапирди.

«Нега баъзан йўқман? Шер кетса, мушуклар келади, шер қайтса, мушуклар қочиб кетади. Биринчи кундан бошлаб ишлаяпман. Шахсий сабабларга кўра бир неча кун жамоадан узоқда эдим.

Менинг вазифам? Ҳаммаси оддий: мен буюраман, бошқалар тинглайди.

Трансфер бозори биз хоҳлагандек кечди. Керакли позицияларни мустаҳкамладик. Бизга ҳужумда қўшимча куч керак эди ва Абраҳамни олдик. ЕЧЛ рўйхатига киритилмаган Йович учун афсусдаман. 

Осимҳен билан шартнома имзолашга уриндикми? Бу ҳақда ҳеч нарса демайман», — деди миланликлар маслаҳатчиси Sky Sport нашрига берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар