18.09.2024 12:06
2605
Теглар
«Барселона» Ферминнинг қанча муддатга сафдан чиққанини маълум қилди

Фермин Лопес жароҳати туфайли бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.

«Барселона»нинг 21 ёшли яримҳимоячиси машғулотларда жароҳат олгани маълум бўлди. Сентябр ойи бошида Испания U-21 жамоасида унинг чап сони олд мушакларига шикаст етган ва шундан кейин энди умумий гуруҳда машғулотларни бошлаганди. 

Каталония клубининг хабарига кўра, Фермин бу сафар ўнг сонининг олд юзасидан жароҳат олган. Тикланиш вақти тахминан уч ҳафта давом этади. 

Яримҳимоячи бу мавсумда Ла Лигада 3 та ўйинда майдонга тушди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар