18.09.2024 14:36
1327
Теглар
Анчелотти ғалабадан сўнг: «ЕЧЛда 200 та ўйин ўтказдим ва бирортаси осон ўтганини эслай олмайман»

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти ЕЧЛ 1-туридан ўрин олган «Штутгарт»га (3:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Бу турнирда 200 та ўйин ўтказдим ва бирорта ҳам осон баҳсни эслай олмайман. Мавсум бошида сиз энг зўри бўлмасангиз, доим кураш бўлади. Бизда ўйинни эрта якунлаш учун кўп имкониятлар бўлди, кейин яна гол уриш учун куч топдик.

90 дақиқа устунлик қилишнинг иложи йўқ, «Штутгарт» тўпни жуда яхши назорат қилади. Кўп яккакурашларни ютқазганимиз учун бошида бизга қийин бўлди. Ғалаба қозониш муҳим эди ва буни уддаладик. Ҳаммаси жойида», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар