18.09.2024 15:46
2217
Теглар
Ҳакамлар ҳаракатларини «расвогарчилик» дея атаган «Металлург» бош мураббийи жаримага тортилди

Суперлига 18-туридан ўрин олган «Олимпик» — «Металлург» учрашуви якунида билдирган фикри учун меҳмонлар бош мураббийи Григорий Колосовский жаримага тортилади. 

«Суперлига ва Пролига регламенти»нинг 23.11-бандида бош мураббийи ҳакамлик юзасидан эътироз билдирса ва айни вақтда клуб шу боб бўйича белгиланган тартибда расмий шикоят киритмаса, бош мураббий тегишли қўмита қарори билан жазоланиши белгиланган. «Олимпик» билан ўйин якунида (1:1) Колосовский ҳакамларни фоллар фақат бир томон учун берилганида айблаб, уларнинг хатти-ҳаракатларини расвогарчилик дея баҳолади. Бироқ учрашув қайдномасида аниқ вазиятлар ва дақиқалар бўйича эътирозлар кўрсатилмади. 

Лига мутахассис ишини Тартиб-интизом қўмитасига оширади ва унинг аъзоларидан регламент асосида мураббийга нисбатан жарима интизом чораси қўллашни сўрайди», - дейилади ПФЛ хабарида.

Маълумот учун, Бекобод клуби жорий мавсум бирорта ҳам ғалабага эришмаган ҳолда турнир жадвалида сўнгги ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар