17.09.2024 13:11
4080
Теглар
Педри ўтган мавсумда Хави билан зиддият туфайли «Барса»ни тарк этиши мумкин эди

«Барселона» марказий яримҳимоячиси Педри ўтган мавсумда каталонияликларнинг собиқ бош мураббийи Хави билан можаро туфайли жамоани тарк этиши мумкин эди. Бу ҳақда журналист Адриан Санчес хабар берди.

Манбага кўра, Педрининг атрофидагилар Хавининг мураббийлар штаби футболчини кетишга ундаётганини ҳис қилишган.

Бу мавсумда 21 ёшли яримҳимоячи Флик қўл остида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Педрининг Каталония клуби билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг Transfermarkt'даги баҳоси 80 млн еврога тенг.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар