17.09.2024 08:32
748
«Интер» Аслани билан шартномани узайтирди

Кристиан Аслани «Интер» билан шартномасини узайтирди.

Милан клуби 22 ёшли яримҳимоячи билан янги битим имзолаганини маълум қилди. Келишув 2028 йил 30 июнгача мўлжалланган. 

Албаниялик футболчи 2022/23 йилги мавсумдан бери «нерадзурри» сафида тўп тепмоқда. У ўтган мавсумда А Серияда 23 ўйинда 1 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар