17.09.2024 22:40
3036
Теглар
«Ўйин назоратини қўлдан чиқарганимиз мағлубиятга сабаб бўлди». Хосе Венансио Лопес Парагвай билан ўйин ва гуруҳдан чиқиш имконияти ҳақида

ЖЧ-2024 2-тури доирасидаги Ўзбекистон – Парагвай (1:4) учрашувидан кейин миллий жамоамиз бош мураббийи Хосе Венансио Лопес фикрлари билан ўртоқлашди.

«Фақат 15 дақиқа яхши ўйнадик, аммо рақибнинг биринчи голидан кейин ўйин назоратини қўлдан чиқардик. Бундай баҳсларда ўйин назорати қўлдан чиқарилса, баҳсга қайтиш жуда қийин бўлади. Айнан шу сабабли бугунги баҳсда мағлубиятга учрадик.

Коста-Рика билан ўйин? Бу баҳсда бизни фақат ғалаба қониқтиради. Гарчи дуранг натижа ҳам бизни назарий жиҳатдан кейинги босқичга олиб чиқиши мумкин бўлса-да, аммо бу ҳақда ўйламай, фақат ғалаба ҳақида ўйлашимиз лозим», - дейди испаниялик мураббий.

Маълумот учун, Ўзбекистон 20 сентябр куни Коста-Рикага қарши паркетга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар