17.09.2024 21:56
1257
Теглар
Футзал бўйича ЖЧ-2024. Ўзбекистон Парагвай билан ўйинда мағлубиятга учради

Футзал бўйича давом этаётган 2024 йилги жаҳон чемпионатининг 2-турида Ўзбекистон миллий жамоаси Парагвайга ютқазди.

Парагвайликлар биринчи бўлимда дарвозамизга иккита гол урган бўлишса, иккинчи бўлимда ҳисобни 4:0 етказишди. 36-дақиқада Ҳусниддин Нишонов ҳисобни бироз қисқартира олди, холос – 1:4.

Шу тариқа, Парагвай 6 очко билан гуруҳдан пешқадам сифатида кейинги босқичга йўлланма олишни нақд қилди. Ўзбекистон ҳисобида 1 очко бўлса, Нидерландия 2 очкога эга, Коста-Рикада бир очко мавжуд. Хосе Венансио Лопес шогирдлари 3-турда 20 сентябр куни Коста-Рикага қарши паркетга тушади. Вакилларимизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият сақланиб турибди.

«А» гуруҳи. 2-тур

Ўзбекистон – Парагвай – 1:4

Голлар: Хорхе Эспиноса 16 (0:1), Арналдо Баес 17 (0:2), Франциско Мартинес 24 (0:3), Адольфо Салас 26 (0:4), Ҳусниддин Нишонов 36 (1:4).

Ўзбекистон: 12.Аббос Элмуродов, 4.Ихтиёр Ропиев, 6.Илҳом Ҳамроев, 8.Ҳусниддин Нишонов, 9.Элбек Тўлқинов.

Захира: 1.Суннат Анваров, 2.Фазлиддин Ботиров, 3.Машраб Одилов, 5.Музаффар Аҳаджонов, 7.Анасхон Раҳматов, 10.Акбар Усмонов, 11.Аброр Аҳметзянов, 13.Меҳрож Худойбердиев, 14.Самариддин Беркинов.

Парагвай: 12.Гиованни Гонсалес, 4.Эмерсон Мендес, 7.Адольфо Салас, 10.Арнальдо Баес, 11.Франциско Мартинес.

Захира: 1.Игор Инсфран, 2.Алан Рохас, 3.Дамьян Мареско, 5.Марсио Рамирес, 6.Лукас Суарес, 8.Педро Паскоттини, 9.Уго Мартинес, 13.Альдо Амарилья, 14.Хорхе Эспиноса.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар