17.09.2024 22:29
1276
Теглар
«Ан-Наср» Луиш Каштруни истеъфога чиқарди

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби жамоа бош мураббийи Луиш Каштруни истеъфога чиқарганини расман эълон қилди.

Португалиялик мураббий 2023 йилнинг ёзидан буён Ар-Риёд жамоасини бошқариб келаётган эди. Жамоа Саудия Арабистони чемпионатида 3 ўйинда битта ғалаба қозониб, 7-поғонада бормоқда. Клуб ОФК Элит Чемпионлар лигасида ҳам Ироқда «Ал Шорта»ни мағлуб эта олмаганди (1:1).

Аввалроқ, инсайдер Фабрицио Романо «Милан» собиқ устози Стефано Пиоли «Ан-Наср»ни бошқаришга тайёр экани ҳақида хабар берганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар