17.09.2024 22:02
2719
Теглар
«Ал Васл» бош мураббийи: «Майдон ҳолати сабаб томошабоп ўйин бўлмагандир, аммо жамоалар жанг қилишди»

«Ал Васл» бош мураббийи Милош Милоевич Элит ОЧЛ 1-туридан ўрин олган «Пахтакор»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўйин ва ғалаба учун жамоамга раҳмат. Бу — мен учун ОЧЛдаги биринчи ўйин. «Пахтакор» жиддий қаршилик кўрсатди. Эҳтимол, томошабоп ўйин бўлмагандир, аммо икки жамоа ҳам қўлдан келганича ҳаракат қилди. 

Биз ўз имкониятимиздан фойдалана олдик, рақиб ҳам вазиятлардан гол уриши мумкин эди. Якун асабий кечди. Бундай турнирда доим ҳам биз кутган ўйинлар бўлмайди. Ҳар бир жамоада кучли футболчилар ва мураббийлар бор.

«Пахтакор» асосий таркибида сюрпризлар кўрдик, ўйини эса биз кутгандек бўлди. Майдон ҳолати сабаб сифатли футбол бўлмагандир, аммо жамоалар жанг қилишди.

Бор шароитдан келиб чиқиб ўйнадик. Узоқ вақтдан сўнг ОЧЛдамиз ва биринчи ўйин осон бўлмайди. Бизга боғлиқ бўлмаган жиҳатлар — майдон ва об-ҳаво ҳақида гапиришни ёқтирмайман. Бугун асосийси натижа эди ва 3 очкога эришдик», — дея Милоевичнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар