17.09.2024 09:33
1253
Аканжи тиғиз тақвим ҳақида: «30 ёшимда фаолиятимни якунлайман, шекилли»

Мануэл Аканжи янги мавсумда ўйинлар сони кўплигидан хавотирда.

«Чемпионлар Лигасида ҳаммаси қийинлашди. Биз турли жамоаларга қарши ўйнашимиз керак. Биринчи босқич даражаси катталашди, кўпроқ ўйинлар бор. Аввал 6 та эди. 

Мавсум охирида бизни клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кутиб турибди. Бир ўйин бошқасига олиб келади ва буларнинг барчаси бир неча мавсум давомида қандай ишлашини тасаввур қила олмайман. Бу жуда қийин бўлади, нафақат бу мавсум, балки кейинги мавсум ҳақида ҳам ўйлайсиз. Тасаввур қилинг-а, биз лига ёки кубокни ютамиз, кейин клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалига чиқамиз – ўшанда Англия Суперкубогига атиги уч ҳафта қолади. Таътил қачон бўлади?

Қишда танаффус бўлмайди. Атиги икки ҳафта дам оламиз, кейин янги мавсумга тайёргарлик кўришимиз керак. 2026 йилда эса жаҳон чемпионати ҳам бўлади. Охири кўринмаяпти. 

Якун қандай бўлишини билмайман. Балки, 30 ёшимда фаолиятимни якунларман!» — деди «Манчестер Сити»нинг 29 ёшли ҳимоячиси.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар