16.09.2024 20:43
3367
Теглар
«ЗўрТВ» телеканали УЕФА Чемпионлар лигаси янги мавсуми трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

УЕФА Чемпионлар лигаси 2024/25 йилги мавсум ўйинлари Ўзбекистонда ҳам ТВ-трансляция қилинади.

«ЗўрТВ» телеканали ЕЧЛ янги мавсум баҳсларини намойиш этади. Бу ҳақда «Спорт» телеканали шарҳловчиси Отабек Жўраев телеграмдаги каналида маълум қилган.

«2024/25 йилги мавсумдаги УЕФА Чемпионлар лигасини Ўзбекистон ҳудудида «Зўр ТВ» намойиш этади. Учрашувлар куни (сешанба, чоршанба ва пайшанба) биттадан ўйин жонли эфирда берилади», - дейилади хабарда.

Аввалроқ, «ЗўрТВ» УЕФА Суперкубоги баҳсини намойиш этган ва Ла Лига учрашувларини ҳам кўрсатишни бошлаганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар