16.09.2024 11:32
4959
Теглар
Теллес: «Роналду табиий маҳсулотлар ерди ва доим бошқаларнинг ликопчасига ҳам қарарди. Шу сабаб ширинлик олишга қўрқардик»

Алекс Теллес Криштиану Роналду қандай овқатланиши ҳақида гапирди.

«Унинг диетаси бутунлай бошқача. У жуда кўп табиий таомларни истеъмол қилади ва ҳар доим бошқаларнинг ликопчаларида нималар борлигига қарайди. Биз ҳатто ширинлик олишга ҳам қўрқардик.

Унинг ўз танасига ғамхўрлик қилишни яхши кўришини билардик, шунинг учун унинг йўриғига юрардик. 

Тушликдан кейин протеин истеъмол қилишга вақт бўларди. Тахминан 15 кундан сўнг эса столда 20 га яқин турдаги оқсил пайдо бўлди», — деди Роналду билан «Манчестер Юнайтед» ва «Ан Наср»да ўйнаган ҳимоячи Globo Esporte нашрига берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар