16.09.2024 21:30
1226
Теглар
Суперлига. ОКМК «Сурхон»ни мағлуб этиб, «Насаф»ни таъқиб этишда давом этмоқда

Суперлига 18-турининг сўнгги учрашуви якунига етди.

ОКМК «Сурхон»ни қабул қилиб, Ойбек Рустамовнинг 88-дақиқада киритган голи эвазига муҳим ғалабага эришди. Қайд этиш жоиз, меҳмонлар биринчи бўлимдаёқ 10 киши қолишганди.

 Шу тариқа, Қосимов шогирдлари 35 очко билан пешқадам «Насаф»ни (41) таъқиб этишда давом этмоқда. Термиз клуби ҳисобида 25 очко бор ва улар 6-ўринда бормоқда.

Суперлига. 18-тур

ОКМК – «Сурхон» - 1:0

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

VAR: Аскер Нажафалиев

Гол: Ойбек Рустамов, 88.

ОКМК: 35.Жавоҳир Илёсов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (18.Азиз Холмуродов, 67), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 7.Дилшод Аҳмадалиев (13.Элдорбек Бегимов, 90+3), 9.Рубен Санчес (19.Михаел Клепач, 85), 10.Хуршид Ғиёсов, 11.Клейди Даци (27.Али Абдураҳмонов, 67), 15.Ойбек Рустамов, 22.Шоҳрух Гадоев, 28.Арихиро Сентоку (30.Аброр Саримсоқов, 67).

«Сурхон»: 86.Даврон Мерганов, 2.Бобур Асқаров (88.Миржалол Абдумуталов, 86), 3.Суннатуллоҳ Хамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 5.Жамалдин Ходжаниязов, 7.Достон Турсунов, 10.Дмитрий Плетнёв (99.Комрон Сайдазимов, 90+1), 17.Жаҳонгир Абдусаломов, 19.Муҳаммадали Абдураҳмонов, 66.Беҳруз Шайдулов, 77.Асадбек Каримов (9.Тамирлан Жамалутдинов, 90+1).

Четлатиш: Муҳаммад Али Абдураҳмонов (17).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар