16.09.2024 10:14
3815
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон эркаклар жамоаси Молдовани мағлуб этди, аёллар жамоаси Грузияга ютқазди

Будапештда давом этаётган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 5-тур якунланди. 

Ўзбекистон эркаклар жамоаси Молдова устидан 3.5-0.5 ҳисобида ишончли ғалабага эришган бўлса, аёллар жамоаси рейтинг фаворитларидан Грузияга 1.5-2.5 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Эркаклар жамоаси 8 очко билан 7-ўринни, аёллар жамоаси худди шунча очко билан 15-поғонани эгаллаб турибди. 

Ўзбекистон эркаклар жамоаси 16 сентябр куни бўлиб ўтадиган 6-турда Исроилга қарши, аёллар эса Нидерландия вакиллари билан баҳс юритади. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар