16.09.2024 14:53
1765
Теглар
Рикелме: «Мессини нималарга қодирлигини билмайсиз. У кейинги ЖЧда ҳам ўйнаши керак»

Хуан Рикелме ҳамюрти Лионел Мессини 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам иштирок этишига ишонмоқда.

«Месси ҳар доим ўзини қайтадан кашф этмоқда. Унинг нималарга қодир эканлигини ҳеч қачон била олмайсиз.

Леонинг кейинги Жаҳон чемпионатида иштирок этишига шубҳа қилмайман, у шунчаки ўйнаши керак.

Месси билан гаплашиб турамиз. Ўйлашимча, у ажойиб формада.

Лео кўп нарсаларни ютди. Аммо у ғалаба қозонишда давом этишни истайди», — дейди Аргентина ва «Барселона» собиқ яримҳимоячиси АZZ билан суҳбатда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар