16.09.2024 14:02
1387
Теглар
«Реал» Карвахалга у билан шартномани узайтирмоқчилигини маълум қилди

«Реал» Даниэл Карвахал билан шартномани узайтирмоқчи.

Маrca хабарига кўра, мадридликлар раҳбарияти ҳимоячига у билан келишувни узайтириш нияти ҳақида аллақачон хабар беришган.  Клуб испанияликни дунёнинг энг яхши ўнг қанот ҳимоячиларидан бири деб билади.

Карвахалнинг агенти тез орада бош директор Хосе Анхел Санчес билан учрашиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, 32 ёшли испан билан битим узайтирилиши «Реал»нинг ёши катта футболчиларга нисбатан сиёсатига мувофиқ ҳар мавсумда амалга оширилади.

Карвахалнинг «Реал» билан амалдаги шартномаси шу мавсум охирида якунига етади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар