16.09.2024 08:57
4313
Теглар
«Реал» Диасни йил охиригача йўқотди

«Реал Сосиедад»га қарши ўйинда жароҳат олган Браҳим Диас узоқ вақт майдонга туша олмайди.

«Реал» яримҳимоячиси Ла Лиганинг 5-турида (2:0) мушакларидан жароҳат олиб, биринчи бўлимда алмаштирилганди. 

Мадрид клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Браҳимда ўнг соннинг узун мушаклари шикастланиши аниқланган.

Журналист Аранча Родригеснинг таъкидлашича, 25 ёшли марокашликнинг тикланиш даври тахминан уч ойни ташкил қилиши мумкин. 

Бу мавсумда Диас «Реал» сафида 5 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар