16.09.2024 12:29
3222
Теглар
Олмо «Барса»нинг кейинги икки ўйинини ўтказиб юборади

Дани Олмо «Барселона»нинг навбатдаги ўйинларини ўтказиб юборади.

Яримҳимоячи Ла Лиганинг 5-туридан ўрин олган «Жирона» билан ўйинда (4:1) жароҳат олди.

Маълумотларга кўра, футболчининг сон мушакларида зўриқиш билан боғлиқ кичик муаммолар бор. У 19 сентябр куни Чемпионлар Лигасида «Монако»га қарши ўйнай олмайди.

26 ёшли испан 7 кундан 10 кунгача майдонга туша олмайди. Унинг 22 сентябрдаги «Вилярреал»га қарши ўйинда иштирок этиши ҳам сўроқ остида.

Маълумот учун, Олмо «Барселона»га келгач, мавсумдаги ҳар 3 та ўйинда ҳам гол уришни уддалади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар