16.09.2024 10:24
11278
Теглар
Неймар «Реал»даги бразилияликларга Мбаппе билан ўйнаш «фожиа ва жаҳаннам» эканлиги ҳақида ёзган

Неймар «Реал»даги бразилияликлар билан суҳбатда Килиан Мбаппени танқид қилди.

Журналист Сирил Анунанинг Europe 1 эфирида айтишича, «Ал Ҳилол» вингери ҳамюртлари—  Винисиус Жуниор, Родриго ва бошқа футболчилар билан франциялик ҳужумчининг Мадрид клубига ўтишини муҳокама қилган.

«Реал»даги бразилияликлар Неймар билан дўст. Неймар ва Мбаппе ўртасида («ПСЖ»да бирга ўйнашган) ҳар доим зиддият бўлган.

Неймар бразилияликларга Мбаппе ҳақида «бу фожиа ва жаҳаннамдир», деб ёзган», — дейди Ануна.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар