16.09.2024 13:02
12398
Теглар
«Ман Сити» Де Брюйне ўрнига кимни олиб келмоқчилиги маълум

Хави Симонсга «Манчестер Сити» қизиқмоқда. 

Bild журналисти Кристиан Фалкнинг хабар беришича, «шаҳарликлар» «Лейпциг» яримҳимоячисини 2025 йилнинг ёзида сотиб олишни кўриб чиқмоқда. 

«Манчестер Сити» нидерландиялик ҳавбекни Кевин Де Брюйнега ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Таъкидланишича, 21 ёшли Симонсга «Ливерпул» ва «Бавария» ҳам қизиқиш билдирмоқда.

«Лейпциг» футболчини «ПСЖ»дан сотиб олиб, жамоада сақлаб қолмоқчи. Аммо немис клубининг тўлиқ трансферни амалга оширишга қурби етмаслиги мумкин.

«Барселона» тарбияланувчисининг ўзи фаолиятини АПЛда давом эттиришни хоҳламоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар