16.09.2024 02:07
6791
Теглар
Лига 1. «Ланс» «Лион» билан дуранг ўйнади, Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилди

Франция чемпионатининг 4-турида «Ланс» ўз майдонида «Лион»ни қабул қилди. Беллашувда ҳисоб очилмади. 

Мезбонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ ўйнади ва Sofa Score'га кўра энг юқори балл (7,8) олган футболчи бўлди.

«Ланс» очколарини 8 тага етказиб, 4-ўринга чиқиб олди. «Лион» 4 очко билан 13-поғонада. 

Лига 1. 4-тур

Ланс — Лион 0:0

15 сентябр, «Боллар-Делелис»

Ланс – Самба, Медина, Ҳусанов, Гради, Давид Кошта (Ожедиран, 58), Мачадо, Диуф (Ал Энауи, 85), Томассон (Зарури, 84), Франковски, Саид (Лабо-Ласкари, 70), Сотока (Сатриано, 84).

Лион – Перри, Ниакате, Чалета-Цар, Мата, Абнер (Фофана, 80), Толиссо (Верету, 65), Матич (Тессманн, 88), Какре, Мэйтленд-Найлз, Ляказетт, Орбан (Микаутадзе, 65).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар