16.09.2024 11:30
2252
Теглар
Флик: «Яхши формадамиз. Тўхтамаслигимиз керак»

«Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик Ла Лига 5-туридан ўрин олган «Жирона»га (4:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Қийин баҳс бўлди, «Жирона» жуда яхши ўйнади. Лекин биз ўйинни ажойиб бошладик ва ўйлайманки, ғалабага ҳақли эдик.

Ҳар бир ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Қадамма-қадам олға боришимиз керак, ғалаба қозонишни истаймиз. Яхши формадамиз ва шу руҳда давом этишимиз керак. Тўхташ мумкин эмас. 

Ламин Ямал ҳал қилувчи ҳисса қўшди. У жуда яхши босим қилади, бу жуда муҳим. Барча ҳужумкор ўйинчилар прессинг қилишлари муҳим. Истеъдод ва босимнинг уйғунлиги бизнинг фойдамизга хизмат қилади. Ламин жуда яхши ўйнади ва биз ўз имкониятларимиздан унумли фойдаландик.

Олдинда бизни «Монако»га қарши ЕЧЛ ўйини кутиб турибди. Ҳар уч кунда ўйнаймиз – бу осон бўлмайди.

Умид қиламанки, Олмода ҳаммаси жойида, чунки у яхши формада. У ўзини қандай ҳис қилаётганини (кичик жароҳат сабаб алмаштирилганди) кўрамиз», — деди германиялик мутахассис Movistar эфирида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар