16.09.2024 16:19
1284
Теглар
«Барселона» Дани Олмо 4-5 ҳафтага сафдан чиққанини эълон қилди

«Барса» яримҳимоячиси Дани Олмо «Жирона»га қарши ўйинда олган жароҳати сабабли камида бир ойга сафдан чиқди.

Ла Лига 5-тури доирасидаги ўйиннинг (4:1) 61-дақиқасида Олмо захирага олиниб, унинг ўрнига Эрик Гарсия майдонга туширилганди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, футболчи ўнг оёқ сон мушакларидан жароҳат олган. Дани 4-5 ҳафтага тикланиб майдонга қайтиши қайд этилган.

Маълумот учун, Олмо жорий мавсум клуби сафида 3 ўйинда 3та голга муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар